Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал Мадрид» афсоналаридан бири 88 ёшида вафот этди

«Реал Мадрид» афсоналаридан бири 88 ёшида вафот этди

Бугун, 18 январ куни «Реал Мадрид» афсоналаридан бири Франциско (Пако) Хенто 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақида «AS» нашри маълум қилди.

Пако Хенто футбол тарихида 6 та Чемпионлар Лигасида зафар қучган ягона футболчи ҳисобланади. Хенто 1953 йилдан то 1971 йилгача «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилган.

У 6 та Чемпионлар Лигаси, 12 та Ла Лига бош соврини, 2 та Қирол Кубоги, 1 та Қитъалараро Кубок, 1 та кичик жаҳон чемпионати кубоги ва 2 та Лотин Америкаси кубогини қўлга киритган.

У «Реал» сафида 600 та ўйинда майдонга тушиб 182 та гол уришга эришган. Испания терма жамоаси сафида эса 43 та учрашувда иштирок этган.

У клуб тарихидаги энг совриндор ўйинчи ҳисобланарди. Аввалроқ Марсело Испания суперкубогини қўлга киритиб унинг рекордини такрорлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг