Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«РайОНО»ларни маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказишни хоҳлашяпти – вазирлик

«РайОНО»ларни маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказишни хоҳлашяпти – вазирлик

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Вазирлик изоҳига кўра, «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган ва ушбу ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва давлат идоралар билан келишиш учун Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uzга жойлаштирилган.

Ўз ўрнида, вазирлик ушбу норматив-ҳужжатнинг ҳозирда лойиҳа эканлиги ва унинг расмий кучга эга эмаслигини таъкидламоқда.

«Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқлигини маълум қиламиз», – дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг