Равшан Эрматов бригадаси янги ўйинга тайинланди
ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан ўрин олган Аргентина – Хорватия учрашувини аъло даражада бошқарган эди.
Бугун, 23 июнь куни Равшан Эрматов ва унинг жамоаси В гуруҳидаги Испания — Марокаш учрашувига тайинланишди.
Учрашув 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter