Россия матбуоти: Ravon яна 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи
Ravon автомобил бренди 2022 йилга қадар яна 8 та янги модел ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россиянинг «Известия» нашри компания вакилига асосланиб хабар тарқатмоқда.
Хабар қилинишича, барча автомобиллар General Motors билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади. Эслатиб ўтамиз, Ravon август ойида Россия бозорига қайтиш истагини билдирган эди.
Компания 2018 йилнинг баҳорида Россия бозорида ўз маҳсулотларини сотишни тўхтатганди. 9 сентябрда тарқатилган хабарларга кўра, Ravon R2 (Спарк) Россияда сотилаётган энг арзон хорижий автомобиллар бешлигига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter