Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Равиль Гайнудин: «Ўн беш йилдан сўнг қарийб учдан бир россиялик мусулмон бўлади»

Равиль Гайнудин: «Ўн беш йилдан сўнг қарийб учдан бир россиялик мусулмон бўлади»

Фото: «Спутник»

Россия мусулмон аҳолисининг сони 15 йилдан сўнг 30 фоизгача кўпайиши мумкин. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний бошқармаси ва Россия Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равиль Гайнутдин маълум қилди, деб хабар берди «Спутник».

«Биз чуқур билимга эга эканлигига шубҳа қилмайдиган мутахассислар прогнозларига кўра, 15 йилдан сўнг Россиянинг 30 фоизгача аҳолисини мусулмонлар ташкил этади», —деган шайх Равиль Гайнутдин.

У 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Москва Жоме масжидида фаолият юритаётганини айтиб, бу каби прогнозлар умуман олганда тажрибада ўз тасдиғини топаётганини маълум қилди.

«2018 йилда Қурбон байрам намозига 320 мингдан зиёд мусулмонлар ташриф буюришди. Бу рақамлар ҳар йил ўсишда давом этмоқда», — деди муфтий.

2002 йилда Россияда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан маълум бўлишича, Россияда мусулмонлар сони 14,5 миллионга яқин. Россия  аҳолисининг сони 2017 йилда 144,5 миллионга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг