Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланиши мумкинлигига изоҳ берди

Расул Кушербаев Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланиши мумкинлигига изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Тошкент шаҳри ҳокими лавозимини эгаллаши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Собиқ депутат бу ҳақидаги гапларга изоҳ берди.

«Тўғриси, шунақа гаплар тарқалиб кетибди. Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим. Бу одамларнинг хоҳиши бўлиши мумкин, лекин аниқки, раҳбариятнинг эмас. Мен шундай деб ўйлаяпман. Раҳбарият, менимча, буни хоҳламайди. Чунки, ёқадими, йўқми, ҳокимиятларга, ҳокимларга бўладиган қонуний топшириқдан кўра ноқонуний топшириқлар жуда ҳам кўп. Ва ҳокимлар ўзлари истаган-истамаган ҳолда ноқонуний топшириқларни ҳам бажаришга мажбур бўлишади», — дейди у.

Унинг айтишича, ҳоким ушбу ноқонуний топшириқлар деб қонунни бузади, лекин унга келганда прокурор ҳам, бошқаси ҳам кўзини юмиб туради.

«Ҳоким бўлиб ишлагандан кейин ноқонуний ишларни қилишга тўғри келади. Ва ҳозирги шароитда ҳар қандай иқтидорли, билимли одамни ҳам бунақа ишлар синдириб қўйиши мумкин», — дея таъкидлади у.

Унинг фикрича, «раҳбарият» ва «кўрсатма берувчилар» унинг тайинланишидан манфаатдор эмас, чунки, уларнинг ноқонуний топшириқлари кўп. «Мен уларни ҳеч қачон бажармайман», қайд этган собиқ депутат.

Расул Кушербаевнинг фикрича, президентни, депутатларни адашмай сайлай олаётган одамлар ҳокимни ҳам сайлаш олиш қўлидан келади.

Эслатиб ўтамиз, Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколати ўз аризасига мувофиқ муддатидан олдин тугатилганди.

Ушбу ҳафта бошида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди, унинг ўрнига  Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг