Расул Кушербаев: «UzAuto Motors»нинг бирорта вакили қатнашмаётгани ғалати»

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилиши керак эди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар бермоқда.
Унинг қайд этишича, ўтган сафар «UzAuto Motors» АЖнинг илтимосига кўра ишни кўриб чиқишда танаффус эълон қилинганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, «UzAuto Motors» АЖ вакиллари бугун ишни кўришда қатнашолмас экан...
Шунга қарамай, Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари танаффус давомида ҳам «UzAuto Motors» АЖ вакилларининг важларини етарли даражада эшитиб, ўрганиб чиқишганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашди. Ва ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда.
Маълумот учун «UzAuto Motors» АЖда «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган эди.
«UzAuto Motors» АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати...
Жараённи кузатиб бормоқдамиз. Кўрамиз, — деб ёзади депутат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter