Расмий маълумот: Қўнғиротда 4 кишини тупроқ босиб қолди
2021 йил 09 июнь куни соат 5:30 ларда 1990 йилда туғилган фуқаро С.У., вояга етмаганлар С.К. (2006 й.т.), С.М. (2007 й.т.) ва Д.М. (2004 й.т.)лар Қўнғирот тумани, «Суўенли» ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб босиб қолиши натижасида, фуқаро С.У., С.К. ва С.М.лар воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши ҳақида хабар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter