Рақамли трансформация аллақачон шу ерда, унинг бир бўлагига айлан!
IT Парк 9 та турли йўналишлар бўйича танловлар кетма-кетлигини ишга туширмоқда.
Танлов лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган бўлиб, бунинг нарижасида давлат секторига татбиқ қилиш, оқибатда эса Ўзбекистоннинг ривожланиши ва рақамлашишига ҳисса қўшиш мумкин.
Лойиҳалар қабул қилиниши мумкин бўлган йўналишлар:
- Қишлоқ хўжалиги;
- Банк соҳаси:
- Қурилиш;
- Транспорт;
- Соғлиқни сақлаш;
- Таълим;
- Энергетика;
- Ер ресурслари, геодезия, картография, давлат кадастри;
- Геология, минерал ресурслар.
Иштирокчилардан нима кутяпмиз?
Иқтисодиёт соҳасини рақамлаштиришга ёрдам берувчи рақамли ечимлар: илова, хизмат, қурилма ва бошқалар.
Ўтказилиш босқичлари:
1-босқич: энг яхши лойиҳалар танлови ва саралаши;
2-босқич: йўналишлар бўйича ўзаро ҳаракатлар ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик доирасида лойиҳалар акселератсияси
3-босқич: энг яхши лойиҳаларни иқтисодиёт ва молия соҳаларига татбиқ қилиш.
1-босқич учун рўйхатдан ўтиш 20 декабрга қадар (шу куни ҳам) давом этади!
Рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот сайтда жойлашган: https://digitaleconomy.it-park.uz/
Маълумот ўрнида:
Ҳар бир иқтисодиёт соҳаси лойиҳаларни топшириш учун ўз йўналишларига эга.
Бу ҳақида батафсил маълумот сайтдан жой олган: https://digitaleconomy.it-park.uz/
Ариза топширинг ва совринлар ютиш ва IT Паркда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳасида молиялаштириладиган ҳамда татбиқ этиладиган акселерация дастуридан ўтиш имкониятига эга бўлинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter