Рамзан Қодировнинг 18 яшар ўғли вазир этиб тайинланди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли спорт вазири бўлди.
Чеченистон раҳбарининг тўнғич ўғли 18 ёшли Ахмат Қодиров республика жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Ахмат Қодиров 2023 йил ноябрида 18 ёшга тўлди. Ўшандан бери у Чеченистон ҳукуматидаги учинчи лавозимини алмаштирмоқда.
2024 йилнинг февралидан республика ёшлар ишлари вазири лавозимида ишлаб келган, бундан бир неча ой олдин эса республика Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Ахмат Қодиров Чеченистонда ёшларга оид давлат сиёсатига раҳбарликни 16 ёшида, Россия болалар ва ёшлар ҳаракатининг вилоят раиси этиб тайинланганида бошлаган.
Шунингдек, сешанба куни эрталаб Чеченистон ҳукумати раҳбари Муслим Хучиев истеъфога чиққани ҳақида хабар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter