Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғлига Чеченистон Қаҳрамони унвони берилди

Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғлига Чеченистон Қаҳрамони унвони берилди

Қуръонни ёқишда айбланган Никита Журавелни тергов изоляторида калтаклаган Адам Қодировга Чеченистон Қаҳрамони унвони берилди.

Бу ҳақда Давлат думасининг Чеченистондан сайланган депутати Адам Делимханов хабар берди.

Делимхонов ўзининг Телеграм-каналидаги постида «азиз жияни» Адам Қодировнинг ютуқларини санаб ўтган. Жумладан, кичик Қодировнинг Қуръонни ёд олгани ва «аралаш яккакурашлар бўйича нуфузли турнирларда бир қанча ғалабаларни қўлга киритгани» шулар жумласидандир.

«Чеченистон Қаҳрамони» унвони қаҳрамонлик кўрсатиш билан боғлиқ минтақа ва республика халқи олдидаги улкан хизматлари учун берилади.

Аввалроқ Чеченистон раҳбарининг тўнғич қизи Айшат Қодирова «Чеченистон халқ артисти» унвонига сазовор бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг