Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти бепул бўлади
Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни (10 апрел) республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 13:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайит намози куни жамоат транспорти тонгги соат 4:00дан фаолиятини бошлайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси аввал 10 апрел Рамазон ҳайитига тўғри келишини маълум қилганди. Намоз вақтлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter