Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ракка қарши кучли дори яратилди

Ракка қарши кучли дори яратилди

Фото: «Medicalxpress»

АҚШда Жон Хопкинс университети олимлари ракнинг ўсиши учун зарур бўлган глутамин метаболизмини блоклайдиган препаратни яратишди. «JHU083» бирикмаси, шунингдек, хавфли ўсманинг микро айланасини ўзгартириб, иммун тизими олдида заифлаштириб юборади, дея хабар берилади «MedicalXpress» пресс-релизида.

Препаратнинг актив шакли «DON» глутамин антагонистини таъсирига тақлид қилиб, ўсма тўқималарида тўпланади. Маълумки, глутамин метаболик йўлларни рағбатлантириб, ўсмаларнинг жадал ўсишига сабаб бўлади. «JHU083» йўғон ичак раки, лимфома ва меланома бўлган сичқонларда синовдан ўтказилди. Бирикма ҳужайра, қон томирлардан иборат ўсма микро айланасига таъсир кўрсатиб, юқори кислоталик, кислород ва озиқ моддалар етишмаслиги туфайли иммун ҳужайраларига қарши курашади.

«JHU083» шишлар ўсишининг камайишига олиб келган ҳамда яшовчанликни яхшилаган. Айрим сичқонларда иммун реакцияси чақирган узоқ муддатли ремиссия кузатилган. Жониворларнинг ўсма ҳужайраларига такроран юборилганда ажралиш юз берган. Бу кучли иммун хотира шаклланганидан далолат.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг