«Раҳбар халққа юк бўлмаслиги керак» — Президент
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари бошқарув соҳасига қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб ўтди.
— Бундан буён ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига қараб баҳо берилади.
Шу муносабат билан «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак», деган даъватга қўшимча қилиб айтмоқчиман: «Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак».
Шунинг учун ҳар бир мутасадди маҳалла ва туман ҳаётини ипидан игнасигача билиши шарт!
Улуғ аждодларимиз айтганидек, раҳбар халққа юк бўлмаслиги, аксинча, халқнинг юкини елкасига олиши керак.
Агар қайсики раҳбар, даврнинг бу ўткир талабини тушунмаса, уларни энди халқимиз ҳам, ҳаётнинг ўзи ҳам қабул қилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter