Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рафинья: Хави менга ишонмаган

Рафинья: Хави менга ишонмаган

«Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Диас собиқ бош мураббий Хави Эрнандес билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, мураббийлар штаби унга ишонч билдирмаган ва бу ҳолатни бир неча бор муҳокама қилганига қарамай, вазият ўзгармаган.

«Жамоада ўйнайдиган одам қолмаса, мен майдонга тушиб, бор кучим билан ҳаракат қилардим. «Барселона» ғалаба қозонарди. Аммо кимдир соғайса, Хави бир зумда мени захирага ўтказарди», – деди Рафинья.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсум «Барселона» сафида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 22 та голли пас берди. Шунингдек, у 2025 йилги «Олтин тўп» учун асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг