Қувайтлик блогер коронавирус давоси учун 3,2 миллиард доллар талаб қиляпти

Қувайтлик таниқли блогер ва жамоат арбоби Сальва ал-Матири янги турдаги коронавирусни даволашда ўзи ишлаб чиққан даво усули учун бир миллиард Қувайт динори (қарийб 3,2 миллиард доллардан зиёд) талаб қилди. У даво усули қайд этилган меҳнатини Қувайтдаги Хитой элчихонасига олиб борган. Бу ҳақда ал-Матирининг ўзи «Snapchat» ижтимоий тармоғида маълум қилган, деб ёзади «ИА Новости».
«Мен Хитой элчихонаси ёнида турибман. Бу ерга коронавирусни даволаш усуллари ҳақидаги қайдномаларни тақдим этиш учун келдим», — дейди ал-Матири Хитойнинг Қувайтдаги элчиси номига ёзилган қоғозларни намойиш қилар экан.
Хитой элчихонасига келишдан олдин ал-Матири «Youtube»даги ўзининг каналига видеоёзувни жойлаган: коронавирусни даволаш усулини баҳам кўриши учун банкдаги ҳисоб рақамига бир миллиард Қувайт динори (қарийб 3,2 миллиард доллар) ўтказишларини талаб қилган. Бу интернет фойдаланувчиларининг баҳс-мунозараларига сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter