Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қувада ит уриштирган икки қиморбоз жазога тортилди

Қувада ит уриштирган икки қиморбоз жазога тортилди

Иллюстратив фото

Андижонлик А.Аҳрор ва қувалик М.Азизхонлар ўзаро келишиб, ўзлари боқаётган итларни уриштиришни режалаштиради. Шунчаки эмас, пулга — кимнинг ити ғолиб бўлса, мағлуб томон 300 минг сўм нақд санайди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 7 март куни тонг саҳар Қува тумани «Ўзбек» МФЙ кўришиб, катта йўлнинг ўзида жониворларни «жанг»га ташлашади. Бироқ ғолибни аниқлашга улгуришмади: итлар ўкириб, бир-бирини ғажишга тушганидан безовта бўлган яқин ўртадаги аҳоли томонидан дарҳол ИИБга қўнғироқ орқали хабар берилади.

ИИБ ходимлари суриштирув ҳаракатларини ўтказиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришди.

Пул эвазига ит уриштириш қип-қизил қиморнинг ўзи! Бу эса қонунга мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради (МЖтК 191-модда). Демак, ит эгаларининг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик «мана ман» деб кўриниб турибди.

Шу тариқа тўпланган ҳужжатлар судга оширилди.

Қува туман маъмурий суди раиси Азизбек Жумаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳуқуқбузарнинг ҳар бири 892 000 сўмдан жарима жазосига тортилди. Шунингдек, суд «жангчи итлар» қисматига ойдинлик киритди. Эгалари минг парваришламасин, пировард мақсади маълум, шундан келиб чиқиб, жониворлар давлат эгалигига ўтказилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг