«Қурбонларсиз коронавирус». Вьетнамда бир ҳафтадан бери янги касаллар аниқланмади
Вьетнам коронавирус сабабли киритилган чекловларни юмшатишни бошлади — бир ҳафтадан бери янги касаллар аниқланмади. Бу ҳақда «Известия» Вьетнам ОАВларига асосланиб хабар берди.
Аммо чекловлар бекор қилиниши — ҳамма ўзини эмин-эркин тутсин дегани эмас, буни мамлакат бош вазири Нгуен Суан Фукан кеча, 22 апрель куни миллий қўмита йиғилишида яна бир таъкидлади.
«Ha Noi Moi» нашри Ханойдаги соғлиқни сақлаш департаментига асосланиб ёзишича, Вьетнамда коронавирус тизгини қўлга олинган.
Вьетнамда фестиваллар, спорт мусобақалари, тунги клублар, караоке, дўконлар, ҳайвонот боғлари ҳозирча чекловлар рўйхатидан чиқарилган эмас. Супермаркетларда одамлардан керакли масофани сақлаш талаб этилмоқда.
Пойтахт Ханойнинг коронавирус тарқалиши хавфи эълон қилинган туманларида карантин 30 апрелгача кучда қолади.
Хитойга ён қўшни Вьетнам коронавирусдан ўзини яхши ҳимоялай олди: COVID-19 биринчи марта 23 январь куни аниқланганди, орадан уч ой ўтиб касалликка чалинганлар сони 268 нафарга етди. Ҳозиргача беморларнинг 224 нафари ёки 83,5 фоизи шифо топган, вафот этганлар биттаям йўқ! Охирги марта коронавирус 15 апрель куни икки нафар фуқарода аниқланди, шундан бери ҳеч ким касалликдан шикоят қилган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter