Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Жорий йил 5-8 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент ўртасида Афросиёб тезюрар поездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳаракат жадвали:
- Самарқанд-Тошкент йўналишида — жўнаш 10:55 да, етиб келиш 13:15 да;
- Тошкент-Самарқанд йўналишида — жўнаш 13:56 да, етиб келиш 16:14 да.
Чипталарни “eticket.railways.uz” сайти, Uzrailways Ticket мобил иловаси ёки темир йўл кассалари орқали харид қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter