Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қумқўрғонда хароба уйда яшаган оилага ёрдам берилди

Қумқўрғонда хароба уйда яшаган оилага ёрдам берилди

Фото: Қумқўрғон туман ҳокимлиги

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила бугун ўз ҳаётида ҳис этиши керак» таъкидлаган эди.

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани «Арслонбойли» маҳалласида яшовчи Қарши ака ва Салима опада иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор, хасталиклари туфайли бирор жойда ишлаш имконияти эса йўқ эди. Бу оиланинг икки нафар қиз фарзанди бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож мазкур хонадон эгалари узоқ йиллар шароити йўқ, хароба уйда яшаб келаётган эди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси ва бошқа инсонларнинг кўмаги туфайли Эрсоатовлар оиласига уй-жой қуриш ишлари бошланди.

Уваланиб кетаётган хароба ўрнига уч хонали уй янгитдан қуриб битказилди, дейилади Қумқўрғон тумани ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг