Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат: ҳаракат тўхтатилди, ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида ишламоқда

Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат: ҳаракат тўхтатилди, ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида ишламоқда

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов Қрим кўпригида ҳаракатланиш кўприкнинг 145-устун қисми ҳудудида юзага келган фавқулодда вазият туфайли тўхтатилганини маълум қилди.

RT хабарига кўра, Қрим ҳукумати фавқулодда ҳолат муносабати билан сайёҳларга ёрдам беради.

Аксёнов Қрим кўприги орқали саёҳат қилишдан воз кечишга ва янги ҳудудлар орқали муқобил йўлни танлашга чақирди.

Шунингдек, Қрим кўпригига киришдан олдин кўп километрлик тирбандлик юзага келгани қайд этилган.

Воқеа тафсилотларига расман аниқлик киритилмаган. Қайд этилишича, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва барча масъул хизматлар иш олиб бормоқда.

Айрим манбаларда ёзилишича, портлаш туфайли кўприкнинг қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган. Яна бири жароҳат олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг