Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозон шаҳридаги мактаблардан бирида уюштирилган отишмада 13 киши қурбон бўлди

Қозон шаҳридаги мактаблардан бирида уюштирилган отишмада 13 киши қурбон бўлди

Фото: «Og.ru»

Бугун икки номаълум киши Қозон шаҳридаги 175-мактабда ўқотар қуролдан ўқ узишни бошлаган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Улардан бири аллақачон қўлга олинган, у 17 ёшли ўспирин бўлиб чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган ва 35 киши яраланган.

«Иккинчи қуролли киши ҳанузгача мактаб биносида бўлиши мумкин», — деди манба.

Ҳозир воқеа жойида тезкор хизматлар ва полиция ходимлари ишламоқда. Мактаб ҳудудида 20га яқин қутқарув машиналари етиб келган. Болалар мактабдан эвакуация қилинмоқда.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, баъзи ўқувчилар отишмадан қочиш учун деразалардан сакрай бошлаганлар. Ўқувчилардан иккитаси учинчи қаватдан сакраш натижасида ҳалок бўлган.

Ҳокимият бошқа бир мактабдаги отишма ҳақидаги маълумотни ҳам рад этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг