Қозон аэропорти бомба хавфи туфайли ёпиб қўйилди
![Қозон аэропорти бомба хавфи туфайли ёпиб қўйилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1701118656.jpg)
Қозон аэропорти номаълум шахснинг бинода бомба бор дея хабар бергани туфайли ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бугун маҳаллий вақт билан соат 8:00 да номаълум шахс аэропорт мутасаддиларига қўнғироқ қилиб, бинога бомба жойлаштирилганини айтган. Зудлик билан аэропорт бўшатилиб, ходимлар ва йўловчилар бошқа жойга кўчирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аэропортни текширганида, портловчи модда йўқлиги аниқланди.
Аэропорт яна одатдагидек ишлай бошлади.
Қўнғироқ қилган шахс қидирилмоқда.
Аввалроқ худди шундай ҳолат Киевда ҳам кузатилган, 5 та метро бекати бомба хавфи туфайли ёпиб қўилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter