Қозоғистондаги конда охирги кончининг жасади топилди
Қарағанда вилоятидаги Костенко конида ҳалок бўлган кончилардан охиргисининг жасади бугун, 30 октябр куни эрталаб топилди. Қидирув ишлари якунига етди, деб хабар берди Zakon.kz».
Қайд этилишича, Сергей Киселёв Костенко конида содир бўлган авария оқибатида ҳалок бўлган кончиларнинг охиргиси эди.
«Отамизни охирги бўлиб топишди. У 35 йилдан ортиқ кончи бўлиб ишлаган», – дейди Сергей Киселёвнинг фарзанди.
Жасади топилмаган охирги кончини қидириш тун бўйи давом этди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қарағанда вилояти ҳокимлиги матбуот хизматлари ҳозирча ҳалок бўлган кончиларнинг охиргиси топилгани ҳақидаги маълумотни расман тасдиқлаганича йўқ.
Шундай қилиб ҳалок бўлганлар сони 46 кишига етди.
Қарағанда вилоятидаги Костенко конида фожиа 28 октябрга ўтар кечаси – 02:33 да содир бўлди. Портлаш пайтида шахтада 252 киши бўлган, 206 кончи ер юзасига кўтарилган, қолганлари ер остида қолган, қидирувлар кечаю кундуз давом этди.
Дастлаб тўртта ўлим ҳақида хабар берилган, аммо қурбонларнинг ҳақиқий сони анча юқори бўлган.
Жами 28 киши Қарағанда, Абай ва Шахтинск шаҳарлари шифохоналарига ётқизилган.
Қарағанда кончилари ҳалок бўлгани муносабати билан 29 октябр Қозоғистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter