Қозоғистонда супермаркет эгалари пандемиядан 280 миллион доллар зарар кўрди

Қозоғистонда супермаркет эгалари коронавирус пандемиясидан 280 миллион доллар зарар кўрди. Натижада улар ҳукуматдан ёрдам сўрашга мажбур бўлган.
COVID -19 пандемияси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан бери Қозоғистондаги савдо тармоқлари 120 миллиард тенге (280,6 миллион доллар) йўқотди. Бу ҳақда 20 та чакана савдо тармоғини бирлаштирувчи Қозоғистон савдо тармоқлари бирлашмаси республика бош вазири Асқар Маминга йўллаган очиқ хатда айтилади.
Супермаркет вакилларининг таъкидлашича, ҳар куни савдо-сотиқ даромадлари йўқотилиши сезиларли даражада ўсмоқда. Айланма маблағларнинг етишмаслиги иш ҳақини тўлашга, банклар ва етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятларни бажаришга имкон бермаяпти. Иш соатлари қисқариши, одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланганлиги ва етказиб беришни тўхтатилиши туфайли озиқ-овқат занжирлари йўқотилмоқда.
Маълумот ўрнида, пандемиягача Қозоғистонда савдо сектори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 17 фоизни ташкил этаётганди. Соҳада 1,4 миллион киши иш билан таъминланган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter