Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди

Фото: Турар Казангапов/Tengrinews.kz

Бугун, 20 ноябр куни Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакат аҳолиси олти номзод орасидан давлат раҳбарини танлаши керак бўлади:

«Профессионал ижтимоий ишчилар миллий алянси» Республика жамоат бирлашмасидан Каракат Aбден;

Мухолифатдаги Миллий социал-демократик партиядан Нурлан Aуесбаев;

Жигули Дайрабоев, «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан;

Мейрам Кажикен «Aманат» касаба уюшмалари республика бирлашмасидан;

Қосим-Жўмарт Тўқаев – Ижтимоий-сиёсий кучлар коалициясидан;

«Қозоқ оналари — дастурга йўл» республика жамоат бирлашмасидан Салтанат Турсинбекова.

Шунингдек, сайловчилар ҳеч кимга овоз бермаслик имконига ҳам эга. Янги президент етти йил муддатга сайланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг