Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда лотин ёзувида тангалар чиқарилди

Қозоғистонда лотин ёзувида тангалар чиқарилди

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистон Миллий банки бугун, 26 апрелдан янги дизайндаги 1, 2, 5, 50 ва 100 тенге қийматидаги танга пулларни муомалага чиқарди.

Тангалардаги барча ёзувлар лотин алифбосида бажарилган. Мисол учун, гербдаги «Қазақстан» сўзи «Qazaqstan» сўзига алмаштирилган.

Тангаларнинг орт тарафида Қозоғистон давлат герби ва «Qazaqstan Respýblikasy» сўзи акс эттирилган. Танганинг олд қисмида эса уларнинг қиймати ва «Teńge» сўзи бор.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 март  куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев янги дизайндаги тангалар чиқарилишини тасдиқлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг