Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коврак тераётган 31 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Қозоғистонда коврак тераётган 31 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Фото: Туркистон вилояти полиция департаменти матбуот хизмати

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти полицияси Қорақўнғир қишлоғида коврак доривор ўсимлигини ноқонуний йиғиб-териш билан шуғулланаётган 51 нафар хорижлик фуқарони қўлга олди, деб ёзди Zakon.kz.

Қўлга олинганларнинг 31 нафари — ўзбекистонликлар, 17 нафари — тожикистонликлар, дейилади Туркистон вилояти полиция департаменти матбуот хизмати хабарида.

Полиция ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида маъмурий баённомалар тузишган, суд қарори билан қоидабузарлар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Ковракзор.
Фото: Uzpharmagency.uz
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг