Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини кутилмоқда

Қозоғистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини кутилмоқда

Фото: «The Chronicle Herald»

«REGNUM» ёзишича, Қозоғистонда кузнинг иккинчи ярмида коронавирусни юқтириш ҳолатлари ошиши кутиляпти. Бу ҳақда Жамоат саломатлиги миллий маркази директори Дамир Кобжасаров ССВ да ўтган брифингда маълум қилган.

Кобжасаров тааъкидлайдики, вирус тарқашда давом этяпти — қозоғистонлик ва хорижлик мутахассисларнинг фикри бир жойдан чиқяпти. Бундан ташқари, вирус мутацияга учраш хусусиятига эга.

У қозоғистонликларни хавфни ёдда тутган ҳолда, бўшашмасликка чақирди. Касалликни аломатсиз ташувчилар ҳам бор, вирус улардан бошқаларга ҳам юқиши мумкин.

Қозоғистонда 8 май ҳолатига коронавирусни юқтириш бўйича 4753 та ҳолат қайд этилиб, беморларнинг 1582 нафари тузалиб кетган, қурбонлар сони — 31 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг