Қозоғистонда COVID-19 га чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди
Қўшни Қозоғистонда 10 августдаги эпидемиологик вазият ҳақида «Zakon.kz» хабар берди.
Манбага кўра, Қозоғистонда касалликни юқтирганлар сони бир суткада 722 тага кўпайган. Шундан 348 нафар бемор — симптомли, 374 нафари симптомсиз ташувчилар.
Қозоғистон бўйича коронавирусга чалинганлар жами сони 100 164 нафарга етди. Соғайганлар — 73 702 нафар, вафот этганлар — 1 291 нафар.
Вирус энг кўп қайд этилган ҳудудлар:
- Олмаота шаҳри — 13 553 (+120)
- Нурсултон шаҳри — 13 205 (+156)
- Атирау вилояти — 10 617 (+11)
- Қарағанда вилояти — 9 509 (+87)
- Шарқий Қозоғистон вилояти — 7 365 (+90)
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 6 366 (+51)
- Чимкент шаҳри — 5 114 (+7).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter