Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда Биринчи Президент куни давлат байрами мақомидан маҳрум қилиниши мумкин

Қозоғистонда Биринчи Президент куни давлат байрами мақомидан маҳрум қилиниши мумкин

Қозоғистонда Биринчи Президент куни давлат байрами мақомидан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда Tengrinews нашри маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, тегишли норма парламент мажлисида бугун, 7 сентябр куни кўриб чиқиладиган «Қозоғистон Республикасининг кинематография ва маданият масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилган.

«1 декабрь – Биринчи Президент куни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа муҳим кунлар – Давлат рамзлари куни, Шукроналик куни ва бошқалар каби давлат байрами мақомидан олиб ташланади”, – дейилади Мажилиснинг тегишли қўмитаси хулосасида.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрни давлат байрами — Биринчи Президент куни сифатида белгилаш тўғрисидаги қонун 2011 йил 10 декабрда қабул қилинган эди.

Мазкур қонун лойиҳасида, шунингдек, Республика куни (25 октябр) яна умумхалқ байрамига айланиши белгилаб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг