Қозоғистонда аянчли ҳодиса: 11 киши Сирдарёда чўкиб кетди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сирдарё дарёсида чўмилаётган 11 киши сузиш учун белгиланмаган жойда чўмилаётиб чўкиб кетди.
Бу ҳақда «Казинформ» Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари 6 нафар жасадни сувдан олиб чиқди (шахси ва ёши аниқланмоқда), беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Воқеа жойига 144 киши, 16 та техника, 6 та сузиш иншооти ва дронлар жалб этилган: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, маҳаллий ижроия органлари ходимлари ишламоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни сув ҳавфсизлиги чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter