Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегарвий сувлар масаласида келишиб олади
Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий дарёлар сувини тақсимлаш бўйича келишув имзоламоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов маълум қилди.
Нуржигитовнинг фикрича, 2030 йилга бориб сув ресурслари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланиши керак.
«Ушбу ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшни давлатлар билан чегарадош сув оқимларидан биргаликда фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича янги икки ва кўп томонлама шартномаларни яратиш ва амалдагиларини такомиллаштириш зарур.
2024-2030 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш концепцияси доирасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича шартномаларни имзолаш кўзда тутилган.
Бу борада, шунингдек Хитой томони билан ҳам келишувларга эришилади», – дейди Нуржигитов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter