Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

Фото: «Qmu.kz»

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановнинг маълум қилишича, у коронавирусга чалиниб, шифохонага ётқизилган.

«Дўстлар, афсуски, коронавирусга топширган охирги тестим мусбат чиққанлиги ҳақидаги нохуш хабарни айтишга мажбур бўляпман. Афсуски, бу аломатсиз шакли эмас, шу боис юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилдим», — деб ёзади Биртанов «Facebook»даги саҳифасида.

Унинг хабар беришича, қатъий санитария қоидаларига амал қилган, лекин хавф-хатар доимо бўлади.

«Бу, айниқса, масофадан туриб ишлай олмайдиганларга тааллуқли. Сўнгги кунларда қатор ҳудудларда тадбиркорлар, корхона ишчилари, тиббиёт ходимлари, давлат хизматчилари, ОАВ вакиллари орасида касалланишлар сони кўпайганлиги кузатилмоқда. Ҳозирда кўпгина фуқароларимиз Қозоғистондаги пандемия ва глобал инқироз асоратлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш устида жадал ишламоқда. Кўпинча шахсий учрашувларда қатнашишимизга, ҳудудларга сафар қилишимизга тўғри келяпти, шу боис бизда COVID-19 ни юқтириш хавфи юқорироқ», — деб таъкидлайди вазир.

Биртанов барча қозоғистонликларни «шахсий карантин» қоидаларига амал қилишга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг