Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон рус нефтини Ўзбекистонга етказиш тарифларини оширяпти

Қозоғистон рус нефтини Ўзбекистонга етказиш тарифларини оширяпти

Қозоғистоннинг «KazTransOil» компанияси 2024 йил 1 январдан бошлаб «Туймази – Омск – Новосибирск-2» (ТОН-2) нефт қувури орқали нефт транзити учун тарифни оширади.

Унга кўра, келгуси йилдан магистрал тармоқнинг Қозоғистон қисми орқали 1 тонна нефт транзити учун нарх 2,1 долларни (ҚҚСсиз) ташкил қилади.

Янги тариф «KazTransOil» акциядорлик жамияти бош директори буйруғи билан тасдиқланган.

Аниқлик киритилишича, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амал қилиб келаётган тариф бўйича Қозоғистон орқали нефт транзити 1 тонна учун 1,73 долларни (ҚҚСсиз) ташкил этади.

ТОН-2 магистрал нефт қувури Қозоғистон ва Россия ҳудудидан ўтади. Мазкур нефт қувурининг 186,25 км узунликдаги Қозоғистон қисми Павлодар нефт-кимё заводига нефт етказиб беради, шунингдек, Россия нефтини Хитой ва Ўзбекистонга транзит қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг