Қозоғистон президентлиги учун курашга аёл киши ҳам қўшилди
Жамоат арбоби, хотин-қизлар ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзоси Қарақат Абден Қозоғистон президентлиги учун курашаётган номзодлар қаторига қўшилди. Унинг номзоди профессионал ижтимоий ходимлар миллий алянси томонидан кўрсатилди.
Қарақат Жақсылыққызы Абден — тўрт фарзанднинг онаси, таниқли жамоат арбоби, Қозоғистон президенти ҳузуридаги хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзоси, Остона шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси. 1974 йили Оқмўла вилоятида туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter