Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон элчиси мукофотланди

Қозоғистон элчиси мукофотланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Мукофотни дипломатга бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов топширди.

Қайд этилишича, Б.Атамқулов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, мамлакатларимиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Бейбут Атамқулов 2022 йил 31 октябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фармони билан Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланган.

Б.Атамқулов узоқ йиллар дипломат сифатида масъул лавозимларда фаолият юритган. Ўзбекистонга келгунга қадар эса Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири лавозимида ишлаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг