Қозоғистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пункти икки кун ишламайди
Бугун, 6 октябр куни соат 09:00 дан 7 октябр соат 09:00 га қадар «Қозиғурт» (Қозоғистон) ва унга туташ «С.Нажимов» (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пункти фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилади.
Таъкидланишича, бунга «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларининг гидравлик синовидан ўтказилиши сабаб бўлади.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.
«Чегарадан ўтмоқчи бўлган барчадан жорий этилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter