Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қозоғистон авиакомпаниясига Самарқандга парвоз қилишга рухсат бермади

Ўзбекистон Қозоғистон авиакомпаниясига Самарқандга парвоз қилишга рухсат бермади

Фото: «Zakon.kz»

«FlyArystan» авиакомпанияси рейсни бажаришга рухсат олмагани учун Самарқандга рейсни бекор қилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

«Афсуски, Ўзбекистон авиация маъмурияти «FlyArystan» аризасини қайтарди, авиакомпания 2022 йилнинг 6 апрелига белгиланган рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. Авиакомпания келгуси рейслар бўйича йўловчилар билан алоқада бўлади. Авиакомпания бекор қилинган рейс йўловчиларига чипта харажатларини тўлиқ қайтаради ёки ҳафтасига икки марта амалга оширилувчи Туркистон – Тошкент рейсига бепул бронлайди», — дейилади авиакомпания матбуот хизмати баёнотида.

Таъкидланишича, компания истиқболда ҳукуматлараро келишувлар доирасида Ўзбекистонга парвозлар жўғрофиясини кенгайтиришга умид қилмоқда.

«FlyArystan» — 2018 йил 2 ноябрида асос солинган Қозоғистондаги биринчи бюджет авиакомпанияси. Олмаотада жойлашган. 10 та самолёти бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг