Қўйлиқ бозоридаги кўприкда осилиб қолган шахс бўйича ИИББ расмий маълумот берди (видео)
Кеча, 28 февраль куни тахминан соат 18:45да спиртли ичимлик таъсири остида бўлган эркак киши Бектемир тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли устидаги («Қўйлиқ» бозори яқинидаги) кўприкда осилиб қолган.
Тошкент ИИББ хабарига кўра, эркак киши Жиззах вилоятида туғилган 42 ёшли М.Э. эканлиги аниқланган. Ички ишлар ходимлари унга ёрдам кўрсатишган.
У шифохонага етказилган ва унга тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, М.Э. бундай ҳаракат содир этганига нима сабаб бўлгани номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter