Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўйларни бўғизлаб таҳдидли хат қолдирган жиноий гуруҳ ушланди

Қўйларни бўғизлаб таҳдидли хат қолдирган жиноий гуруҳ ушланди

Cамарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан фуқаронинг қўйларини бўғизлаб, талон-торож қилган ҳолда таҳдидли хат қолдириб кетган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Қайд этилишича, 2023 йил 23 апрель куни Самарқанд тумани ИИБга Самарқанд тумани «Бадал» МФЙда яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 21 апрель кунидан 22 апрель кунига ўтар кечаси туманнинг «Бадал» маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзига  тегишли деҳқон хўжалиги ер майдонидаги қўйхонасига номаълум шахслар ғайриқонуний равишда кириб, қўйхонадаги 12 бош қўйларидан 6 донасини сўйиб, 3 донасини яширин равишда талон-торож қилганлигини билдириб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.04.2023 йилда Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Тезкор-қидирув натижасида уч киши қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилиб, жиноий гуруҳ ташкилотчисини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг