Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қотил ким эди? Эгизагининг жинояти учун салкам 20 йил қамоқда ўтирган маҳкум озод этилди ( фото)

Қотил ким эди? Эгизагининг жинояти учун салкам 20 йил қамоқда ўтирган маҳкум озод этилди ( фото)

Фото: Illinois Department of Corrections

Қотилликда айбланиб, салкам 20 йил қамоқда ўтирган америкалик Кевин Дугар озодликка чиқарилди. Жиноятни аслида унинг эгизаги содир этган, деб ёзди «NBC News».

Кевин Дугар 25 январь куни Чикаго қамоқхонасидан гаров эвазига чиқарилди. Унинг иши ҳали ёпилмаган.

2003 йили отишма пайти одам ўлдиришда гумон қилинган Дугар суд қилинган. 2005 йилда у 54 йилга озодликдан маҳрум этилди. Узоқ йиллар давомида Дугар айбсизлигини исботлашга уриниб келди.

Кевин Дугар. Фото: Illinois Department of Corrections

2013 йили Кевин Дугар эгизаги — Карл Смитдан хат олади: у қотилликни содир этганига иқрор бўлганди. Смит ҳам хатини қамоқда ўтириб ёзган — бир уйга талончиликка тушганида ёш болага оғир жароҳат етказгани учун 99 йилга қамалган.

Аввалига эгизагининг иқрори Дугарга наф бермади: 2018 йили суд Смитнинг гувоҳлигига ишониб бўлмайди деб унинг ишини яна очишга изн бермади.

Карл Смит. Фото: Illinois Department of Corrections

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг уринишлари, ниҳоят, Дугарнинг иши судга қайтарилишига олиб келди. Гаров эвазига озодликка чиққан Дугар айбсизлигини исботлаш учун иккинчи имкониятга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг