Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшработда ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб очилди

Қўшработда ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб очилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги 77-сон информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуо хизмати хабар берди.

Очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Қўшработ туман ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Мазкур мактаб замон талаблари асосида таъмирланди ва жиҳозланди. Унда информатика, робототехника, IT English синфхоналари, рақамли кутубхона ташкил этилди. Эндиликда ушбу мактаб ўқувчиларига информатика ва ахборот-коммуникация технологиялар чуқурлаштирилиб ўқитилади ва амалиётда билимларини синаш имконияти беради.

Ўтган даврда Самарқанд вилоятида 7 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг