Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшни давлатда коронавирусни юқтираётганлар сони аввалгидек кўпаймаётгани аниқланди

Қўшни давлатда коронавирусни юқтираётганлар сони аввалгидек кўпаймаётгани аниқланди

Фото: «Koronavirus-novosti.ru»

5 июлдан жорий этилган карантин чекловларининг шарофати билан Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик ўсиши 4% дан 1,7% га камайди, дея хабар берди бугун, яъни 30 июль куни бўлиб ўтган брифингда мамлакат бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов.

«Ҳукумат томонидан қўшимча чекловларнинг жорий этилиши эпидемиологик вазиятни сезиларли даражада барқарорлаштирди, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкламани камайтирди. Бугун касалланишнинг кунлик ўсиши 4% дан 1,7% га пасайди. Тузалганлар сони 66% га кўпайди. Шифохонадаги жойларнинг бандлиги 90% дан 40% га камайди. Шу муносабат билан еттита ҳудудда қўшимча очилган 15 та вақтинча стационар ёпилди», — деди Тоғжанов.

Унинг маълум қилишича, тез ёрдам чақирувлари сони умуман 40% га, коронавирус билан боғлиқ 50%, пневмония билан боғлиқ 35% га камайган.

Тоғжанов давлат раҳбарининг топшириғига биноан кўрилаётган чора-тадбирларнинг ижобий натижасини кучайтириш мақсадида давлат комиссияси карантин чекловларини яна икки ҳафтага — августнинг ўрталаригача узайтиришга қарор қилганини эслатди.

Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 1472 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди. Жами касалланганлар сони 87 664 кишига етди. Тузалган беморлар сони 56,6 минг нафардан ошади. Мамлакатда коронавирус туфайли 793 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг