Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистоннинг олис овулидаги икки мактаб компьтерлар ва инновацион ускуналар билан жиҳозланди

Қорақалпоғистоннинг олис овулидаги икки мактаб компьтерлар ва инновацион ускуналар билан жиҳозланди

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 27 август куни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Қораузак туманидаги 25 ва 13-умумтаълим мактабларида бўлиб, вазирлик томонидан тақдим этилган ускуналар ҳамда жиҳозларни топширди.

Юртимизнинг энг чекка жойларидан бирида жойлашган мазкур мактабларни замонавий талабларга жавоб бериши, у ерда ўқийдиган ўқувчиларнинг янги билими ва кўникмаларни эгаллашини таъминлаш мақсадида мактабларга 25 та компьютер, инновацион кутубхона материаллари, электрон қўнғироқ, робототехника тўпламлари ҳамда турли бошқотирма ўйинлари (тожмот ўйини, инновацион харита, кимёвий элементлар инновацион жадвали, QR book ва бошқалар) тақдим этилди.

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Қораўзак тумани Қораўзак овул фуқаролар йиғинида жойлашган 13-мактабда 47 нафар ўқитувчи фаолият юритиб, 450 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мазкур мактабнинг директори Эркиной Бердиева ўқув йили бошланиши арафасида мактабга берилган эътибор айни муддао бўлганини, ўқувчиларнинг компьютер билимларини эгаллашлари уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмак беришини таъкидлади.

Мактабга копьютерларнинг ўрнатилиши таълимга ахборот технологияларни жорий қилишни, янги билимлардан хабардор бўлишни таъминлайди. Эндиликда ўқитувчилар ҳам ўқувчилар ҳам дарсларга янада пухта тайёрланиш, билимларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар. Компьютер асосларини ўрганган, робототехника каби илм-фан ютуқларини ўзида мужассам этган истиқболли йўналишлар ҳақида тушунчага эга ёшларда ўзига бўлган ишонч ортади, янги билимларни эгаллашга иштиёқ пайдо бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг