Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистоннинг бир қатор амалдор шифокорлари суд қилинади

Қорақалпоғистоннинг бир қатор амалдор шифокорлари суд қилинади

Қорақалпоғистон ҳудудий перинатал маркази бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган А.Д., Қорақалпоғистон перинатал маркази неонатолог шифокори бўлиб ишлаган С.Р. ва Қорақалпоғистон патология-анатомия бюроси патология-анатом шифокори К.Г. Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланган.

Ҳозирги вақтда жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда.

Гап шундаки, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ю.нинг 2021 йил 14 февралда туғилган қиз жинсли чақалоғи орадан бир кун ўтиб, Қорақалпоғистон ҳудудий перинатал маркази шифокорлари томонидан чақалоқ ўлгани қайд этилиб, патология бюроси ходимларига бериб юборилган.

Патология бюроси ходимлари чақалоқнинг кўкрак қафасида анотомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқланган бўлсада, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмасдан, Қорақалпоғистон перинатал маркази шифокорларини чақириб, қайтариб беришган.

Натижада чақалоқ ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганди.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тайинланган комиссиявий суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасида фуқаро Н.Ю.нинг чақалоғи ўлимига амалдаги стандартларга мувофиқ реанимацион ёрдам-ўпканинг сунъий вентиляцияси, сурфактант ва лозим даражада қаров ўтказилмагани ҳамда патолого-анатомик тадқиқот мақсадида тирик чақалоқда ўтказилган анатомик кесма-жароҳат сабаб бўлгани, стандартларга мувофиқ даво муолажалари ўтказилган такдирда чақалоқ ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлгани кўрсатиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг