Қорақалпоғистондаги даҳшатли ЙТҲда саккиз киши қурбон бўлди
22 июл куни Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеў» автомобиль йўлида Lacetti ва Cobalt автомобили ўзаро тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Натийжада Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси М. Н ва унинг йўловчиси, 1986 йил Қўнғирот туманида яшаган А. Б ҳамда Cobalt русумли автотранспорт ҳайдовчиси У. Д ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек Lacetti автомобили йўловчиси 1975 йил Қўнғирот туманида яшаган, Б. Т ҳамда Cobalt русумли транспорт воситаси йўловчилари 1993 йил Мўйноқ туманида яшаган Т. А, 1997 йил Қўнғирот туманида яшаган К.Т, 1971 йил Мўйноқ туманида яшаган К. К 1994 йил Қўнғирот туманида яшаган С. Р лар Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳати билан ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳати оқибатида ўзига келмасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter