Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда яна бир экологик фожиа. Браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдиришди

Қорақалпоғистонда яна бир экологик фожиа. Браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдиришди

Қорақалпоғистонда навбатдаги марта ваҳшийларча жайрон овлаш ҳолати рўй берди. Бу ҳақда экология қўмитаси матбуот хизмати томонидан Xabar.uz'га маълумот бериб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига тегишли Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ҳудудида сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳи» ходимлари томонидан, 2019 йил 23 сентябрда, тунги соат 3:00 да Мўйноқ тумани «Қозоқдарё» ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Ақшадарё» коллектори атрофида ўтказилган тунги рейд натижасида УАЗ-469 русмли давлат рақами «95 V 654 DA» автомобили тўхтатилиб, кўздан кечирилганда икки дона ов милтиғи ва ўн уч бош отиб ўлдирилган жайрон борлиги аниқланди.

Браконьерлар Т. Б.ТОЗ-63 ва П. А. ИЖ-18 русумли ов милтиғи ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 13 бош жайронни 2019 йил 22 сентябрда кундузги соат 15:00-17:00 орасида ноқонуний ов қилганликлари аниқланди.

Айни дамда ноқонуний ов бўйича барча ҳужжатлар тўпланиб, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг