Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни ўлдирган шахслар ушланди

«Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни ўлдирган шахслар ушланди

2023 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Барсакелмес» давлат буюртма қўриқхонаси ҳамда «Жанубий устюрт» миллий табиат боғи инспекторлари томонидан рейд ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаролар И.М. ва Е.Жлар тиркамали «Урал» русумли мотоцикл билан фуқаро И.Мга тегишли рухсатномасиз, ноқонуний олиб юрган «ИЖ» русумли ўқотар қуроли ёрдамида Қўнғирот тумани «Устюрт» текислигидан Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган жами 13 бош  жайронни ноқонуний равишда овлаб, табиатга 195 млн.сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан 27.01.2023 йилда фуқаролар И.М. ва Е.Жларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми «е, ж» бандлари ва 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича фуқаролар И.М. ва Е.Жлар процессуал тартибда ушланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг