Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда $400 мингга ер сотмоқчи бўлган фермер ушланди (видео)

Қорақалпоғистонда $400 мингга ер сотмоқчи бўлган фермер ушланди (видео)

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида фермер ўзининг ҳамда яна 3 та фермернинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 620 гектар ер майдони сотмоқчи бўлиб харидордан пул олаётганда қўлга тушди.

Хабарга кўра, у харидордан ушбу ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 400 минг доллар сўраган ва олдиндан 200 минг долларини олаётганида ушланган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ҳам фермер ўзига қарашли ернинг 1,5 гектарини иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган фуқарога 120 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 60 минг долларини олган вақтида ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган вилоятида давлат ишчиси ўзи ишлайдиган кичик саноат зонаси ҳудудидан 80 сотих ерни олиб бериш учун фуқародан 300 млн сўм олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг